+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Нур-Султан шаҳрида «Қайырымды істер» акцияси ўтказилмоқда

22 Март 16:33
Баҳам кўринг:
Нур-Султан шаҳрида «Қайырымды істер» акцияси ўтказилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига озиқ-овқат пакетлари тарқатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Акция Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Қайырымды істер» шиори остида ўтказилмоқда.

«Йил бошидан буён биз «30 та хайрли иш» лойиҳаси доирасида кўплаб хайрия тадбирларини ўтказмоқдамиз. Бундай акциялар бутун республика бўйлаб ўтказилади. Вазият туфайли биз кенг кўламли байрам тадбирларини ўтказмаймиз, бироз бошқача йўл тутдик. Биз шаҳримизнинг тўртта туманида жамоат жойларини ташкил қилдик ва унинг доирасида кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат пакетларин тарқатилишини ташкил қилдик. Бизнинг асосий вазифамиз - фуқароларимизга, кам таъминланган оилаларга, нафақахўрларга, фахрийларга, алоҳида эҳтиёжли одамларга эътибор қаратишдир», - деди Нур-Султан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтияр Макен.



Ҳокимият маълумотларига кўра, озиқ-овқат пакетлари ҳар бири 20-25 кг бўлган икки минг оилага мўлжалланган бўлиб, унга барча керакли маҳсулотлар - дон, макарон, кунгабоқар ёғи ва бошқалар киради.

Ёлғиз қарияларга, алоҳида эҳтиёжли ва кам таъминланган кўп болали оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда.





Муаллиф: Серик Сабеков



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив