Нур-Султан шаҳрида қатъий карантин чоралари қайта жорий қилиниши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар давлат бош санитария шифокори Жанна Пралиеванинг таъкидлашича, агар санитария-эпидемиологик талаблар бажарилмаса, у ҳолда яна карантин чоралари кучайтирилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳисобот даврида фармацевтика компаниялари фаолияти мониторинги натижаларига кўра, 12 та субъект рўйхатдан ўтмаган дори-дармонларни сотгани ҳамда дори-дармонларни қимматроққа сотгани аниқланиб, улар жавобгарликка тортилди», - деди у матбуот анжуманида.

Шунингдек, у шифокорлар ва мутахассислар бир неча бор аҳолини ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларига киришни чеклаш каби оддий талабларга риоя қилишга чақирганини таъкидлади.

«Аммо барчамиз кўриб турганимиздек, бу талаблар эътиборсиз қолдириляпти ва уларга риоя қилинмаяпти. Агар бу давом этаверса, бу умуман шаҳарда КВИ ҳолатлари сони ўсишига олиб келиши мумкин. Биз баъзи фаолиятни тўхтатиб, қатъий чекловлар ва карантин чораларини қайта тиклашимиз керак бўлади. Шу муносабат билан мен яна бир бор шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини сабр-тоқатли бўлишга ва санитария қоидаларига риоя қилишга чақираман. Сабаби вирус ҳамон тарқалишда давом этмоқда», - деди Пралиева.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар