+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Нур-Султан шаҳрида  ХIV Евроосиё Kazenergy форуми бўлиб ўтади

21 Сентябрь 16:28
Баҳам кўринг:
Нур-Султан шаҳрида  ХIV Евроосиё Kazenergy форуми бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform- 4-8 октябр кунлари Қозоғистон пойтахтида WORLD ENERGY WЕЕK ва ХIV Евроосиё Kazenergy Форуми бўлиб ўтади. Тадбирни KAZENERGY ассоциацияси Жаҳон энергетика кенгаши (WЕC) билан биргаликда «ENERGY FOR BETTER LIVES / Энергетика - инсоният манфаати учун» мавзусида ташкил этади, дея хабар беради Kazinform ассоциацияга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Россия ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиради Европа Иттифоқи саммитида юқори энергия нархи муҳокама қилинади Қозоғистон кўмиридан 300 га яқин турдаги фармацевтика ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Бу йил WORLD ENERGY WЕЕК ҳафталиги Марказий Осиёда биринчи марта - Қозоғистон Республикаси пойтахти - Нур -Султанда ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади - барқарор ривожланиш ва инсоният манфаати учун энергиядан фойдаланишга кўмаклашиш. Жаҳон энергия ҳафталиги 2021 Қозоғистон Республикаси Миллий қўмитаси томонидан ўтказилади. Ҳафталик дастур глобал энергетика ҳамжамияти учун кенг кўламли тадбирлар ва тармоқ имкониятларини, шу жумладан саноат вазирлари, трансмиллий корпорациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, энергетика раҳбарлари ва экспертларининг кенг аудиторияси билан эксклюзив учрашувларни таклиф этади. Бу миллий, минтақавий ва глобал даражада барқарор энергия тизимларини яратиш учун энергия масалалари бўйича мунозаралар ва очиқ мулоқотни осонлаштиради.

Energy for better Lives/энергетика – инсоният манфаати учун

Мавзу халқаро ҳамжамиятнинг энергия хавфсизлиги, декарбонизация ва паст углеродли қазилмаларни ишлаб чиқаришга бўлган садоқатини акс эттиради. Мавзуни танлаш, шунингдек, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган глобал инқирозни енгиш ва одамларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан боғлиқ.

ХIV Евроосиё kazenergy форуми

KAZENERGY Евроосиё форуми 14 йиллик тарихида минтақадаги энергетика сектори учун йирик халқаро тадбирга айланди. Форум энергия бозори иштирокчилари ўртасида самарали мулоқотни таъминлаш, энергетика тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги муҳим йўналишлари ва тенденцияларини кўриб чиқиш учун мўлжалланган.

Форум давомида Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ХIV Евроосиё Kazenergy форуми майдонида бир қатор тақдимотлар ва тадбирлар ўтказилади:

«Қозоғистон нефть ва гази - мустақилликнинг 30 йиллиги: ижодкорлик йўли» китобининг тақдимоти

Ҳужжатли фильмлар тақдимоти (бешта фильмдан иборат)

Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган махсус конференция.

Қозоғистоннинг ёқилғи-энергетика сектори ҳолати ва ривожланиш истиқболларини янада кенгроқ таҳлил қилиш-V миллий энергия ҳисоботи.

Тадбирда иштирок этиш учун http://kazenergyforum.cоm сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Жаҳон энергетика кенгаши(World Energy Counci)-1923 йилда ташкил этилган йирик халқаро энергетика нодавлат ташкилоти. ЖЭК 90 дан ортиқ миллий қўмиталардан иборат бўлиб, улар 300 дан ортиқ ташкилотларни, шу жумладан давлат ҳокимияти органлари, ишлаб чиқариш ва эксперт ташкилотларини ўз ичига олади. Кенгаш ҳар йили жаҳон энергетикаси раҳбарларининг глобал тадбири - WORLD ENERGY WЕЕКни ўтказади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив