Нур-Султан шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий қилинди
17:35, 05 Январь 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий қилиш тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Фармонга биноан, 2022 йил 5 январ соат 16:00дан 2022 йил 19 январ соат 00:00гача Нур-Султан шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий қилинди.
Нур-Султан шаҳрида фавқулодда ҳолат амал қилиш даврида соат 23:00дан 07:00гача комендантлик соати жорий қилинади.