Нур-Султан шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 4-7 август кунлари Нур-Султан шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform пойтахт маъмуриятига таяниб.

Тўрт кун давом этадиган қитъа миқёсидаги мусобақада татами усталари яккалик ва аралаш жамоалар баҳсларида ўзаро энг кучлини аниқлайди. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимига кўра ўтказилаётган мусобақада Осиёнинг 30 давлатидан 400 нафарга яқин дзюдочи иштирок этиши кутилмоқда.

«Қозоғистон дзюдо бўйича жаҳон мусобақаларини ўтказишда катта тажрибага эга. Халқаро дзюдо федерацияси шу пайтгача мамлакатимизга жаҳон лицензияли Гран-при мусобақаларидан ташқари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2015 йил, Нур-Султан) ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2019 йил, Алмати)ни ўтказишни ишониб топширган эди. 2017 йилдан бошлаб, Осиё дзюдо иттифоқи тақвимига кўра, мамлакатда анъанавий тарзда йилига икки марта ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё кубоги ўтказиб келинади.

Ўз навбатида, мураббийлар жамоаси қарорига кўра, Қозоғистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари спортчилари асосий ва ёрдамчи жамоалар миксларида иштирок этишади», - дейди Қозоғистон дзюдо федерацияси президенти вазифасини бажарувчи Асхат Житкеев.

Эслатиб ўтамиз, IJF регламентига кўра, Осиё чемпионати ғолиблари ва медал совриндорларига Олимпиада рейтингидаги очколар қўшилади.

Жумладан, ғолиб - 700 балл, 2 ўрин соҳиби - 490 балл, 3 ўрин учун - 350 балл олади.


Сўнгги хабарлар