Нур-Султан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Нур-Султан шаҳрида Бадиий гимнастика марказида – Мустақиллик саройида мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда. 3-7 май кунлари спорт усталари, шунингдек, 8-12 май кунлари спорт усталигига номзод ва 1-тоифали номзодлар ўртасида Қозоғистоннинг иккита чемпионати бўлиб ўтади. Унда 500 дан ортиқ спортчи куч синашади.

Унда мамлакатнинг барча вилоятларидан терма жамоалар ҳам иштирок этади. Шу боис мусобақа қизғин курашларга бой бўлади деган умиддаман», – деди Нур-Султан ҳокимлиги «№1 Болалар ва ўсмирлар ихтисослаштирилган олимпия захиралари спорт мактаби» раҳбари Абилқайр Сайранбек.

Мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли қизлар чиқиш қилмоқда.

«Бу - Қозоғистондаги энг катта мусобақа. Шунинг учун мен барча спортчиларни кўраман. Гуруҳ жамоаларига ҳам этибор қаратамиз. Чунки ҳозир Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпмиз», - деди Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти Алия Жусипова.


Сўнгги хабарлар