Нур-Султан шаҳри ва учта вилоятда бўрон кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри ва учта вилоятда яхмалак ва бўрон кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

18-19 февраль кунлари Нур-Султанда қор ёғади, бўрон кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади. 19 февраль куни шамол тезлиги секундига 23 метргача етиши мумкин.

Шу кунлари Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ақмола вилоятларида жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади, баъзан 23-28 м/с етади. Айрим жойларда шамол тезлиги 30 м/с етиши мумкин. Қор ёғади, бўрон ва яхмалак кутилади. Айрим ҳудудларда туман қоплаши эҳтимоли бор.


Сўнгги хабарлар