Нур-Султан шаҳри ва 10 та вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 6 февраль куни об-ҳаво ёмонлашиши туфайли бирқанча ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

6 февраль куни:

Нур-Султан шаҳрида яхмалак кутилади. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги 15-18 м/с етиши мумкин.

Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида туман, яхмалак, енгил бўрон кутилади. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан секундига 15-20 метр тезлик билан эсади.

Ақтўбе вилоятида туман, яхмалак кутилади. Муғалжар туманида шамол кундузи жанубдан, жануби-ғарбдан 18 м/с тезлик билан эсади. Ақтўбе шаҳрида кундузи туман, яхмалак кутилади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида кундузи ёғингарчилик кутилади, қор ёғади. Айрим туманларда бўрон ва туман, яхмалак кутилади. Шамол жануби-шарқдан, жануби-ғарбдан эсади тезлиги 25 м/с етиши мумкин. Ўскемен шаҳрида кундузи ёғингарчилик кутилади. Семей шаҳрида кундузи ёғингарчилик кутилади.

Қостанай вилоятида енгил бўрон, туман ва яхмалак кутилади. Шамол ғарбдан, жануби-ғарбдан эсади, тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с етиши мумкин. Қостанай шаҳрида куннинг иккинчи ярмида бўрон бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан, жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Туркистон вилоятида кечаси ва тонгда туман қоплаши кутилади,шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади. Туркистон шаҳрида кечаси ва тонгда жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади.

Чимкент шаҳрида тунда ва тонгда жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади.

Қизилўрда вилоятида туман сақланади. Шамол жанубдан, жануби-шарқдан эсади, тонгда ва кундузи тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Қизилўрда шаҳрида туман сақланади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида тунда ёғингарчилик бўлади, асосан қор ёғади. Баъзан бўрон, туман, яхмалак кутилади. Шамол жануби-ҳарбдан эсади, тезлиги кечаси 15-20 м/с, кундузи 23-28 м/с етиши эҳтимоли бор. Петропавл шаҳрида тунда ёғингарчилик (асосан қор), бўрон, яхмалак кутилади. Шамол жануби-ғарбдан эсади, кундузи тезлиги 23 м/с етиши мумкин.

Манғистау вилоятида чанг довули бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади. Ақтау шаҳрида эса шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида кундузи ёғингарчилик бўлади, асосан қор ёғади. Баъзан бўрон, туман, яхмалак бўлиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан 25 м/с тезлик билан эсиши мумкин.

Сўнгги хабарлар