Нур-Султан шаҳри автобусларини дезинфекция қилиш учун кунига 2,8 тонна эритма ишлатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султонда жамоат транспорти ҳар куни дезинфексия қилинмоқда. Бу ҳақда City Тransportation Sustems маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Ҳар куни смена тугагач, пойтахт жамоат транспорти ювилиб, яхшилаб дезинфекция қилинади.

Тутқичлар ва ўриндиқлар, эшиклар, валидаторлар ва йўловчилар ушдайдиган жойлар эҳтиёткорлик билан ишланади.

Айтиш жоизки, автобусларни санитария тозалаш учун кунига 2800 литр дезэритма ишлатилади», — дейилади компания хабарида.

Шунингдек, транспорт назорати департаменти ходимлари ҳар куни автобусларда ниқоб тақиб юришни назорат қилишда давом этаётгани маълум қилинди.

«Афсуски, ниқоб тақишдан бош тортаётган йўловчилар ҳам бор. Жамоат транспортида ниқоб тақиш зарурлигини унутмасликка чақирамиз», — дейилади City Тransportation Sustems хабарида.


Сўнгги хабарлар