Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги 100 та электробус сотиб олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги 100 та янги электробус сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Харид кредитини тўлаш учун 1 млрд 102 млн тенге керак. Кредитга 100 та электробус сотиб олмоқчи. Ҳозир электробуслар етказиб берувчи инвестордан жавоб кутяпмиз. У электробусларни йил охиригача етказиб бериши керак», — деди Нур-Султон шаҳар транспорт ва йщл инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жансултан Сапарбаев.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи келгуси ҳафтадан пойтахтда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.

«Йўлларни таъмирлаш об-ҳавога боғлиқ. Бундан ташқари, ҳозирда жамоат транспорти тарифларини қайта кўриб чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларни ҳам кўпайтирамиз. Ушбу масалалар бўйича ҳали ҳам аниқлик киритилиши керак бўлган масалалар мавжуд. 2-3 ой ичида тайёр бўлади», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар