Нур-Султан шаҳар аэропортида янги Fast track хизмати тақдим этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултан Назарбаев номидаги халқаро аэропортда тезкор рўйхатдан ўтиш ва текширишни таъминлайдиган янги Fast track хизмати тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу хизмат дунёдаги барча аэропортларда йўловчилар навбатда вақт йўқотишни истамаганларида ва хавфсизлик скрининг хизмати учун озгина пул тўлашга тайёр бўлган пайтда қўлланилади. Ҳозирда йўловчилар юкларни рўйхатдан ўтказмасдан тезкор йўлак орқали ўтишлари мумкин. Fly Arystan ва Qazaq Air компаниялари йўловчилари учун ушбу хизмат туридан фойдаланади. Бошқа компаниялар йўловчилари учун онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш керак бўлади, шундан кейингина Fast track хизматидан фойдаланади», деди пойтахт аэропорти ижрочи деректори Даулет Хамзин.

Учрашув давомида у бошқа компанияларнинг Fast trackга уланмаганлиги сабабини тушунтирди.

«Гап шундаки, кўплаб авиакомпаниялар аэропорт томонидан рўйхатдан ўтишни амалга оширмайдилар. Шунинг учун ушбу авиакомпаниялар йўловчилари олдиндан рўйхатдан ўтишлари керак», – деб тушунтирди Даулет Хамзин.

Унинг сўзларига кўра, халқаро рейсларда тезкор хизмат терминал очилган пайтдан бери мавжуд бўлиб, фақат авиация хавфсизлиги боис паспорт текширувидан ўтказиш учун тақдим этилади.

Тўлов банк ўтказмаси орқали амалга оширилади. Хизмат баҳоси 4000 тенгени ташкил этади. 12 ёшгача бўлган болалар учун хизмат 50% чегирма билан таъминланади. 0 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун – бепул. Хизмат, шунингдек, имконияти чекланган йўловчиларга ҳам бепул тақдим этилади. Хавфсизликни текшириш ва Fast trackда рўйхатдан ўтиш вақти 3-5 дақиқа оралиғидадир. Одатдагича рўйхатдан ўтиш учун эса 20 дақиқа ва ундан кўпроқ вақт кетади.


Сўнгги хабарлар