Нур-Султан ҳокимлиги газ билан ҳаракатланадиган автобуслар сотиб олади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Нур-Султанда газ билан ҳаракатланадиган жамоат транспорлари синовдан ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ержан Диханбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда пойтахтимизда 99 та электрбуслар бор. Ҳозир газ билан ҳаракатланадиган автобуслар сотиб олиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Aввал тест режимида синаб кўриш учун газ билан ҳаракатланадиган автобусларни ижарага олмоқчимиз. Aсосан, шаҳар автобуслари газга аллақачон ўтиши керак эди. Aввалроқ пойтахтда табиий газ йўқлиги сабабли дизель ёқилғиси билан ҳаракатланадиган автобуслар сотиб олишга мажбур бўлган эдик», — деди Ержан Диханбаев шаҳар Маслихати йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, газда ҳаракатланувчи автобусларнинг афзалликлари кўп.

«Биринчидан, атроф-муҳитга зарар етказилмайди, дизель ёқилғиси эса тутун чиқаради. Иккинчидан, газ тежамкор. Қолаверса, газ билан ҳаракатланадиган автобус қишнинг қаҳратонида ташқарида қолиб кетса, ҳеч нарса қилмайди. Бунинг сабаби шундаки, газнинг музлаш ҳарорати -120 даража. Яна бир афзаллиги шундаки, у электробусга қараганда анча арзон. Шундай қилиб, бюджетга оғирлик тушмайди», — деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев

Сўнгги хабарлар