Нур-Султан ҳокими Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилиши билан танишди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алтай Кўлгинов Нур-Султанда қурилаётган Марказий Осиёдаги энг катта масжидга ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform ҳокимият расмий сайтига таяниб.

«Мен Қабанбай батир ва Мангилик Ел шоҳкўчалари ўртасида жойлашган масжид қурилиш ишилари билан танишдим. 30 минг кишига мўлжалланган ушбу масжид нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёдаги энг катта масжид ҳисобланади. Қурилиш ишлари Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан турк компаниясининг ҳомийлиги ҳисобидан амалга оширилмоқда. Ҳозирда муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини ётқизиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари санитария меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилиши керак», - деб ёзди Алтай Кўлгинов Instagram саҳифасида.








Сўнгги хабарлар