Нур-Султан ботаника боғига «Dimash Qudaibergen» кўчат нави совға қилинди

None
None
RIGA. Kazinform – Латвиянинг «Babite» рододендрон боғи «Dimash Qudaibergen», «Miuaniz» ва «Qazaqstan» номли янги рододендрон навларини яратди, деб хабар беради Kazinform.

Боғидаги «Қозоғистон бурчагида» рододендронларнинг ушбу уч нави Британия халқаро нав регистрининг сертификатлари билан тақдирланди. Қозоғистон ва Латвия ўртасидаги дўстликнинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда Қозоғистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси вакили Айнур Ахметова, боғ раҳбарияти ҳамда «Dimash Latvia Dears» фан-клуби аъзолари иштирок этди.

Шунингдек, «Dimash Qudaibergen», «Miuaniz» ва «Qazaqstan» махсус навларининг пайдо бўлиш тарихига оид аудио қўлланма ва гид-планшет мавжуд.

dimashnews.com сайтига кўра, рододендрон «Dimash Qudaibergen» нави тезлаштирилган усулда яратилган. Саккизта кўчатдан иккитаси Латвияда қолади, учтаси Димаш Қудайберген совға сифатида, қолган учтаси эса Нур-Султандаги ботаника боғига юборилади.

Учрашув сўнггида норасмий шаклда ўтди – икки давлат миллий таомлари билан дастурхон ёзилиб, Д.Кудайбергеннинг қўшиқлари янгради.

Сўнгги хабарлар