Валюталар курси:
    usd/kzt 447.9 eur/kzt 482.16

    rub/kzt 5.54 cny/kzt 63.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+36+38℃

Ўнта ғалабага эга қозоғистонлик боксчи Европада жанг ўтказади

7 Февраль, 19:42

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик ўсмир ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчи Даулет Даукенов (10-2, 4 КО) ўзининг навбатдаги жанги санаси ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

Маҳаллий спортчи 18 феврал куни Пльзен шаҳрида (Чехия) бўлиб ўтадиган бокс оқшомида иштирокчилардан бири бўлади. Даулетнинг жанги маҳаллий промоушен Patron Boxing томонидан эълон қилинди. Унинг рақиби номи ҳозирча эълон қилинмаган.

Даукенов аввалги жангини 2021 йил 18 декабр куни Астана шаҳрида ўтказган эди. Унда у Ўзбекистон вакили Элдорбек Саидовни якдил қарор билан (6-7-2, 4 КО) мағлуб этди. Шундан сўнг қозоғистонлик боксчи ўтган йилнинг 16 декабр куни пойтахтдаги бокс оқшомида чиқиш қилишни режалаштирган, бироқ тадбир бекор қилинганди.

Фото: instagram.com/daulet_daukenov

Муаллиф:

Бекабат Узаков

Новости по теме