Ноябрь ойида нефт нархи кўтарила бошлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ноябрь ойида нефть нархи кўтарила бошлади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қайта карантин чоралари кўриш эҳтимоли ошгани сабабли октябрь ойи охирига келиб бир баррель нефт нархи 37,5 долларгача тушганди. Бу нефтга бўлган талабнинг камайишини англатади. Ойлик пасайиш 8,5 фоизни ташкил этди. Ушбу ой бошидан бери, чекловларни узайтириш ёки қўшимча пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш кутилаётган, 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефть нархи аста-секин кўтарила бошлади», - деди Миллий банк раҳбари.

Унинг таъкидлашича, кеча Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиқарган коронавирус вакцинаси муваффақиятли синовдан ўтганлиги ҳақидаги хабарлар ортидан нефть нархи 7,5 фоизга ўсиб, бир баррели учун 42,4 долларни ташкил этди.

«Жаҳон иқтисодиётининг инқирознинг янги босқичига кириши ва ташқи бозорлардаги юқори ноаниқлик АҚШ доллари индексининг ўсишига олиб келди. Бу олтин ва ривожланаётган мамлакатлар валюталари қийматига таъсир кўрсатди. Жорий йилнинг 9 ноябрида АҚШ доллари индексининг пасайиши ва АҚШдаги президентлик сайловлари билан боғлиқ вазият туфайли олтин 0,8 фоизга пасайиб, бир унция олтин нархи 1863 АҚШ долларини ташкил қилди», - деди Ерболат Досаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар