Ноябр ойи охирида Астанада Сурия жараёнининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Сурия бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди ноябр ойи охирида Астанада бўлиб ўтишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Сурия бўйича музокаралар ноябр ойининг охирида бўлиб ўтади», деди ОАВ вакилларининг саволига жавобан Айбек Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойида Астана жараёнининг кафил давлатлари Сурия бўйича қўшма баёнот билан чиқишган эди.

«Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Туркия Республикаси вакиллари Астана форматида кафил давлатлар сифатида Сурия Араб Республикасининг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқликларини яна бир бор тасдиқлайдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилларига, ҳамда бу тамойиллар умумхалқ эътироф ва ҳурмат қилиниши зарурлигини таъкидлади. Биз дунё ва минтақадаги вазиятнинг ривожланишини кўриб чиқдик, Сурия инқирозини барқарор ҳал этишни таъминлашда Астана жараёнининг етакчи ролини қайд этдик. Улар терроризмнинг барча кўриниш ва шаклларига қарши курашиш, Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган ҳамда қўшни давлатларнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солишга қаратилган сепаратистик режаларга қарши туриш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш қатъийлигини билдирди», — дейилади хабарда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар