Норвегиялик ҳужумчи Англия чемпионатида мутлақ рекорд ўрнатди

Фото: Фото: Getty Images
ASTANA. Kazinform – «Манчестер Сити» ҳужумчиси норвегиялик Эрлинг Холланд Англия чемпионатида мутлақ рекорд ўрнатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вест Хэм» клуби билан ўйинда (3:0) Э. Холланд учта голдан бирига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, норвегиялик ҳужумчининг жорий мавсумдаги голлари сони 35 тага етди. У Энди Коул (40 та ўйинда 34 та гол, 1993-1994 йиллар) ва Алан Ширерни (34 та гол, 1994-1995) ортда қолдирди.

«Бу мен учун алоҳида лаҳза. Мен бундан жуда хурсандман ва фахрланаман. Яна нима дейишим мумкин. Албатта, рекорд ҳақида билардим, гол уришга ҳаракат қилдик, улар ҳимоялангани учун бу осон бўлмади. Биринчи бўлимда биз ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда эса ниҳоят гол уриш учун лаҳзаларга эга бўлдик«, – деди Холланд.

«Манчестер Сити» 33 ўйиндан кейин 79 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар