Норвегияда коронавирус юқтиришнинг рекорд натижаси қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Норвегияда коронавирус юқтиришнинг рекорд қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Тelegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Норвегияда пандемия бошланганидан бери кунлик рекорд даражадаги коронавирус инфекцияси қайд этилди – 2552 та янги ҳолат. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Норвегияда вирусдан вафот этганлар сони бир ҳафта ичида 67 фоизга ошган. Пандемия бошланганидан бери Норвегияда 235 314 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган, 995 нафар бемор вафот этган.

Жанубий Кореяда ўтган суткада 3292 нафар коронавирус ҳолати қайд этилди. Эпидемия бошлангандан бери жами 406 065 киши коронавирус билан касалланган. Ўтган сутка давомида коронавирусдан 29 нафар бемор вафот этди, жами вафот этганлар сони 3187 нафарга етди.

18 ноябр куни эрталаб Ҳиндистонда 11 919 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, йил бошидан буён касалланганлар сони 34 478 517 нафарга етди. Касаллик даражаси 16,8 фоизни ташкил этди, ўтган сутка давомида мамлакатда 470 киши инфекциядан вафот этди, жами касалланганлар сони 464 623 нафарга етди.


Сўнгги хабарлар