Норвегия пойтахтидаги отишма ҳар йили ўтказиладиган гей-парадни тўхтатди

Фото: None
ОSLО. Кazinform – 25 июн куни Норвегия пойтахтида қуролланган шахснинг ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Отишма эрта тонгда ЛГБТ вакиллари орасида машҳур бўлган Ослодаги Лондон пубида содир бўлган.

Қуролли шахс муассасага кириб, ташриф буюрувчиларга қарата ўқ узган. Икки киши ҳалок бўлди, жабрланган 21 кишидан 10 нафарининг аҳволи оғир.

Ҳужумчи полиция томонидан қўлга олинди, уларга атрофдагилар ёрдам беришди. Жиноят жойида иккита турдаги қурол-яроғ олинди, улардан бири автомат тўппонча эди.

Отишмада гумонланувчи Норвегия фуқароси, келиб чиқиши эронлик 42 ёшли эркак бўлиб чиқди. Норвегия оммавий ахборот воситалари уни Заниар Матапур деб аташган. Полицияда жиноят гейларга нисбатан нафрат сабаб бўлган деб ҳисоблашга асос бор. Эркак қотиллик, қотилликка уриниш ва террорчилик актида айбланмоқда.

Норвегия полицияси ва хавфсизлик хизмати (PSТ) маълумотларига кўра, ўқ узган шахс разведка идораларига 2015 йилдан бери «радикал исломчи» ва руҳий касалликдан азият чекувчи шахс сифатида танилган.

Норвегияда террор бўйича огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди. Воқеа муносабати билан Ослода шанба куни ўтказилиши режалаштирилган ҳар йили ўтказиладиган гейлар паради полиция тавсиясига кўра бекор қилинди.


Сўнгги хабарлар