+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Норвегия июнь ойида COVID-19га қарши эмлаш ҳужжатини жорий этади

6 Май 14:28
Баҳам кўринг:
Норвегия июнь ойида COVID-19га қарши эмлаш ҳужжатини жорий этади

BRÚSSEL-OSLO. Kazinform – Норвегия Бош вазири Эрна Сольберг мамлакатда карантин чекловларини юмшатиш учун жорий йилнинг июнь ойида мамлакат эмлаш ҳужжатидан фойдаланишни бошлашини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Нур-Султан шаҳри ҳамон «қизил» зонада қолмоқда Қозоғистонда 2 676 299 киши коронавирус вакцинасининг 1-компоненти билан эмланди 17 июн куни Қозоғистонда 1174 кишида коронавирус аниқланди

Эрна Сольбергнинг сўзларига кўра, сертификатда унинг эгаси вакцинани олганлиги, шунингдек илгари у коронавирус билан касалланганми ёки йўқми ҳақида маълумот мавжуд.

«Ушбу сертификатлар жамиятимизни тезроқ ва эртароқ очишимизга имкон беради», - деди Бош вазир. Норвегия Европа Иттифоқининг аъзоси эмас, аммо ягона Европа бозори ва Шенген туристик зонаси мавжуд.

Сертификат Европа Иттифоқининг барча стандартларига мос келади ва чет элга саёҳат қилиш учун ишлатилади.

Норвегия пандемия бошланганидан бери Европада касаликни юқтириш ва ўлим кўрсаткичлари энг паст кўрсаткичга эга. Бироқ, март ойида, коронавирус туфайли касалхонага ётқизилганлар сони тез кўпайганидан сўнг, қатъий чоралар кўрилган.

2021 йил 5 май ҳолатига кўра, Норвегия аҳолисининг 31,7 фоизи коронавирусга қарши биринчи компонент вакцинани олди ва 8,4 фоизи тўлиқ эмланди.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив