Номинал иш ҳақи 338 минг тенге – ҚР Миллий статистика бюроси

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ўртача номинал иш ҳақи 338 715 тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда ҚР Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2021 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан ўсиш 22,9 фоизни, реал кўрсаткичда 2,8 фоизни ташкил этди. Ўртача иш ҳақи (ўртача ойлик иш ҳақи) 2022 йилнинг тўртинчи чорагида 204 168 тенгега баҳоланди», - дейилади агентлик хабарида.

Бир йилда ўртача ойлик иш ҳақи қурилиш соҳасида - 42 фоизга, турар жой ва овқатланиш соҳасида - 32,6 фоизга, ахборот ва алоқада - 31,9 фоизга ошди. Турли хизматлар соҳасида эса, аксинча, 2,4 фоизга камайди.


Сўнгги хабарлар