Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

Номаълум  шахс Россиядаги университет ҳудудида ўқ узди

20 Сентябрь 14:45

MOSKVA. TASS - Kazinform - Россиянинг Пермь давлат университети биноларидан бирида номаълум шахс ўқ узди, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда Kazinform TASS га таяниб хабар беради.

«Душанба куни номаълум шахс университет биносига кириб, ўқ узди. Баъзи талабалар аудиторияларга яширинишди. Улардан баъзилари деразадан сакраб тушишди «, - дейди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари агентликка.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 10 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.

«Тахминан соат 11:00 (маҳаллий вақт билан 09:00) да қурол билан номаълум шахс Пермь университети кампусига кириб, ўқ уза бошлади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Университетнинг қабул бўлими ҳам отишмани тасдиқлади. Талабалар саккизинчи бинодан эвакуация қилинмоқда. Университетда барча дарслар тўхтатилди.

Воқеа жойида тегишли давлат органлари иш олиб бормоқда.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар