Ноқулай об-ҳаво туфайли ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигида тезкор штаб ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «ҚазАвтоЖол» МК маълумотларига кўра, кучли қор бўронидан йўл кўринмаслиги сабабли Ақмола, Ақтўбе, Қарағанди, Қостанай ва Павлодар вилоятларидаги 45 та йўл участкаси (24 таси республика ва 21 таси вилоят аҳамиятига эга) ёпилди, деб хабар беради Kazinform.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Вазият марказида тезкор ҳаракат ва идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида Республика Фавқулодда вазиятлар штаби ташкил этилган бўлиб, штаб Республика Фуқаро муҳофазаси хизматлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Қатор вилоятларда ҳам шундай штаблар мавжуд.

Фуқароларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича мурожаат қилишлари учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ишонч телефони мавжуд: 8(7172) 53 32 84.

Барча ёпиқ йўл учаскаларига ФВД, ПД ва йўл хизмати ходимларидан иборат постлар қўйилди. Магистрал йўлларга яқин (кафе, меҳмонхона) иссиқлик пунктлари тайёрланиб, ишга туширилди.


Сўнгги хабарлар