23:18, 07 Декабр 2022 | GMT +6
Ноқулай об-ҳаво туфайли Қозоғистоннинг 3 та вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг учта вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.
8 декабр куни Туркистон вилоятининг жанубида туман, тоғли ҳудудларда қор ёғади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, тоғ довонларида унинг тезлиги 15-20 м/с га этади.
8 декабр куни Павлодар вилояти жанубида туман тушади.
8 декабр куни кундузи ва 9 декабр куни кечаси Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғади. 8-9 декабр кунлари вилоятнинг шимолий, жанубий ва тоғли ҳудудларида туман тушиши, ёмғир ёғиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбий томонга ўзгариб, тоғли ҳудудларда 15-20 м/с тезликда эсади.
8-9 декабр кунлари Тараз шаҳрида туман тушиши мумкин.