Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -21 °С
Алматы: -3 °С

Нокаут билан камарини ҳимоя қилганига қарамай Жанибек Алимханулининг рейтинги ўзгармади

22 Ноябрь 11:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханулининг (11-О, 7 КО) навбатдаги ғалабасига қарамай, Boxrec.сom рейтингидаги ўрни ўзгармади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Франциялик боксчи Ҳассан Ндам Нжикам (38-6, 21 КО) билан ўтказган жангидан олдин Алимханули ўрта вазн тоифасидаги боксчилар жаҳон рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган эди. Жанибек саккизинчи раундда Нжикамни техник нокаут билан мағлуб этди, аммо бу муваффақият унинг Boxrec.сom сайтидаги мавқеига таъсир қилмади. Рейтингда қозоғистонлик боксчи ўша ўринда қолган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик боксчи WБО таснифидаги чемпионлик камарини нокаут билан ҳимоя қилганди. Нокаутнинг видеоси ҳам омма эътиборига ҳавола этилган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар