Нохомашё маҳсулотлар экспорт чилувчи фаол Қозоғистон компаниялари сони 546 тага етди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг экспортни рағбатлантириш департаменти директори Ўмирбек Баштай Қозоғистонда қанча компания нохомашё товарларни фаол экспорт қилаётгани ҳақида маълумотлар билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Умуман, Қозоғистонда экспорт қилувчилар кўп. Адашмасам, хомашё бўлмаган товарларни фаол экспорт қилувчилар сони 546 та бўлиши керак. Уларнинг ўзлари турли гуруҳларга бўлинган. Кейинги 3 йил ичида ушбу тоифага кирувчи 2000 дан ортиқ экспортёрлар қайд этилган. Шундан 546 таси фаол савдо қилмоқда»

, — деди вазирлик вакили экспортчиларни тайёрлаш дастури тақдимотида.

Шунингдек, у Қозоғистон экспортчилари 7 ой ичида 37,5 миллиард долларлик нохом ашё экспорт қилганини қайд этиб ўтди.

«Агар Қозоғистон экспортининг жаҳон бозоридаги тараққиёти ҳақида гапирадиган бўлсак, кўрсаткичларимиз жуда яхши. 7 ой якунларига кўра, хомашё бўлмаган товарлар айланмаси 37,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 21 фоизга кўпдир. Агар бундай ўсиш сақланиб қолса, мақсад ошиб кетиши мумкин. Яъни биз яхши суръатда ҳаракат қилмоқдамиз. Биз ўз бурчимизни бажаришимиз керак»

, — деди Ўмирбек Баштай.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар