Ногиронлиги бўлган шахслар салоҳиятидан ҳам юрт равнақи учун фойдаланиш керак – ҚР Меҳнат вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Жорий йилда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 600 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг комплекс тизими доирасида уч босқичли ижтимоий таъминот тизими ишламоқда. Бугунги кунда 530 мингга яқин киши ушбу уч манбадан жами тўловларни олади. Ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимида 87 минг кишига давлат кафолати остидаги махсус ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. 181 минг киши техник воситалар билан қамраб олинди. 4 мингга яқин ногиронлиги бўлган фуқароларга махсус ижтимоий ёрдам кўрсатилди», — деди Тамара Дуйсенова бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда мазкур дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 600 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилган.

«Эришилган имкониятлар ҳукумат, жамоат бирлашмалари ва ноҳукумат ташкилотларининг биргаликдаги фаолияти самарасидир. Бироқ, бошланган ислоҳотни янада чуқурлаштиришни тақозо этувчи қатор янги масалалар ва ҳал этилмаган муаммолар ҳамон мавжуд. Аниқроғи, ижтимоий ходимлар институтини тўлиқ шакллантириш ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ижтимоий хизматларини ребрендинглаш зарур. Шунингдек, хизмат кўрсатишнинг муқобил моделлари кўламини кенгайтириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва ногиронлиги бўлган шахслар салоҳиятидан мамлакатни ривожлантириш учун фойдаланиш мақсадида ногиронларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш зарур», — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар