Ногирон ва боқувчисини йўқотганларга ижтимоий нафақалар оширилади - ҚР Бош вазир ўринбосари

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари Алтай Кўлгинов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида жорий йилда нафақалар қандай ва қанчага оширилиши ҳақида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йил бошидан буён 900 мингга яқин ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган кишиларнинг ижтимоий нафақалари миқдори 8,5 фоизга ошди. 1 июлдан эса бу тўловлар яна 14,5 фоизга ошади. Шунда бу йил йиллик ўсиш 23 фоизни ташкил этади», - деди Алтай Кўлгинов.

Унга кўра, йил бошидан буён 1 миллион 200 минг кишининг иш ҳақи 30 фоизга ошди.

«Биринчи сентябрдан бошлаб 380 мингдан ортиқ талабанинг стипендиялари 20 фоизга, коллеж ўқувчилари стипендиялари ҳажми эса 50 фоизга оширилади. Давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий чора-тадбирлар 4 миллион 400 минг қозоғистонликни қамраб олди. Сизнинг ташаббусингиз билан 2 миллион 600 минг омонатчига 10 фоизлик компенсация сифатида март ойида 307 миллиард тенге тўланди», - деди Ҳукумат раҳбари ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана шаҳрида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар