Низомий Ганжавийнинг 880 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Халқаро турк академияси ва Низомий Ганжавий номидаги халқаро маркази томонидан «Низомий Ганжавий - 880 йил: унинг дунё меросига қўшган ҳиссаси» қўшма халқаро конференцияси ташкил этилди. Бу ҳақида Kazinform Халқаро турк академиясига асосланиб хабар беради.

Халқаро Турк Академияси Президенти Дархан Қидирали, Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказнинг ҳамраиси, Латвиянинг собиқ президенти Вайра Вике-Фрайберга, Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказининг ҳамраиси, Жаҳон банкининг собиқ вице-президенти Исмоил Серагелдин, Низомий Ганжавий халқаро марказининг бош котиби Ровшад Мурадов, Туркий маданият ва мерос фондининг президенти Гунай Эфендиева, Туркия парламенти ва Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси аъзоси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг собиқ бош котиби Экмеледдин Ихсаноглу, ИСЕСКО собиқ директори Абдулазиз Алтуайджри, Ўзбекистон Миллий Фанлар академияси Адабиёт, тил ва фольклор институти директори, Низамаддин Маҳмудов, Қирғизистон Республикасининг собиқ бош вазири Джоомарт Оторбаев, Туркиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Хикмет Четин, Маврикий Республикасининг собиқ экс-президенти Амина Гуриб-Факим, Эквадор Республикасининг собиқ экс-президенти Розалия Артеага Серрано, Назарбаев университетининг профессори Юлай Шамилоглу, шунингдек, туркий давлатларнинг таниқли давлат ва жамоат арбоблари, таниқли олимлари ва зиёлилари иштироқ этишди.

Халқаро конференцияда «Низомий ва унинг мероси», шунингдек «Низомий ва дунё 2021 йилда» номли иккита панел сессиялари бўлиб ўтди.

Учрашувнинг «Низомий ва унинг мероси» биринчи панелида сўзга чиққан академия раҳбари Д. Қидирали Низомий Ганжавийнинг туркий дунёдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди ва анжуманга муваффақият тилади.

«Биз Низомий йилини муҳим воқеа билан бошладик. Ўтган йилнинг 30 декабрида Низомий Ганжавий халқаро маркази билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоладик. Бу буюк файласуф ва шоир ғояларини дунёга тарғиб қилиш бўйича марказимиз билан биринчи қўшма тадбир. Бу соҳадаги ҳамкорлигимиз муваффақиятли давом этишига ишонаман. Низомий Ганжавий халқаро марказига, унинг раҳбариятига ва барча иштирокчиларга маълумотли тақдимотлари учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги юқори даражадаги тадбир Низомий мероси ва уни тан олинишига ҳисса қўшади деб умид қиламиз», - деди Академия президенти.



Сўнгги хабарлар