Нима учун Қозоғистон Рўзани Ўзбекистон ва Қирғизистон билан маслаҳатлашган ҳолда белгилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Қозоғистон бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанўғли бу йил рўза нима сабабдан қўшни давлатлар билан маслаҳатлашган ҳолда белгиланганини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Баъзан оммавий ахборот воситалари ҳолда Рамазон ойининг бошланиши санасини нима сабабдан Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармалари билан келишилган ҳолда белгиланди дея савол йўллашади. Қайд этиш жоизки, авваллари Марказий Осиёда диний байрамларни нишонлашда фарқ бор эди. Унинг ўзига хос илмий ва диний сабаблари бор эди. Бироқ қардош мамлакатлар рўза тутиш кунларида фарқ бўлган ҳолатлар бир неча бор такрорланди», — деди Науризбай ҳожи Тағанўғли.

Муфтийнинг айтишича, юқорида тилга олинган ҳолат жамоатчилик орасида тушунмовчиликларга сабаб бўлган.

«Ўзбекистон ва Қирғизистонга амалий ташрифларимиз чоғида бу масалани атрофлича муҳокама қилиб, келишиб олдик. Битим асосида икки томонлама меморандумлар қабул қилинди. Бугун бизда Марказий Осиё давлатларининг шариат ва фатво бўйича махсус кенгаши мавжуд бўлиб, у ерда умумий масалаларни маслаҳатлашиб, қарор қабул қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Рамазон ойи 2 апрелда бошланиб, 1 майда тугайди.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар