Никол Пашинян Арманистон Бош вазири этиб тайинланди

Фото: None
EREVAN. Kazinform - Арманистон Президенти Армен Саркисян Никол Пашинянни мамлакат Бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Президент фармони конституциявий талабга асосланади, унга кўра парламентда кўпчилик томонидан кўрсатилган номзод Ҳукумат раҳбариэтиб тайинланади, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

2 август куни навбатдан ташқари Парламент сайловлари натижасида ташкил топган 8 -чақириқ Миллий Ассамблеясининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Парламентда кўпчиликни ташкил этадиган «Гражданский договор» парламент фракцияси ўз лидери Никол Пашинянни Бош вазирликка кўрсатди. Амалдаги Конституцияга кўра, мамлакат Президенти янги сайланган Миллий йиғилишнинг ваколат муддати бошида Парламент кўпчилик томонидан кўрсатилган номзодни Бош вазир этиб тайинлайди.

«Конституциянинг 149 -моддаси 1 -қисмидан келиб чиқиб, Никол Пашинян Бош вазир этиб тайинлансин», - дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июн куни Арманистонда навбатдан ташқари Парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловда «Гражданский договор» партияси ғалаба қозонди. Амалдаги қонунчиликка кўра, Арманистон Вазирлар кабинети Бош вазир тайинланганидан кейин ўн беш кун ичида ташкил этилади.

Муаллиф: Азамат Алмағамбетов

Сўнгги хабарлар