Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нигерия шимоли-ғарбидаги Сокото штатидаги бозорга жангарилар ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Reyters агентлигига таяниб.

Штат вакилларининг айтишича, мотоциклли қуролланган шахслар бетартиб ўқ узган.

Охирги ойларда Нигериянинг бир қанча шимолий ва марказий ҳудудларида жангариларнинг тинч аҳолига ҳужумлари кучайган. Энг кўп ҳужум Замфара, Нигер, Кадуна, Сокото ва Катсинада қайд этилган. Қароқчилар одамларни ўлдиради, гаровга олади, чорва молларини ўғирлайди, аҳолини қўрқитади ва турли тўловларни йиғади.

Бундай ҳолларда ҳокимият қароқчиларга қарши курашиш учун махсус полиция ва ҳарбий қисмлардан фойдаланишга мажбур бўлади. Айрим қишлоқ ва аҳоли пунктларини ҳимоя қилиш учун маҳаллий полиция бўлинмалари ташкил этилмоқда.

Сўнгги хабарлар