Нигерия қирғоқларида қароқчилар юк кемасига ҳужум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сингапур байроғи остида сузиб бораётган MAERSK CARDIFF контейнер кемаси кеча Нигерия соҳиллари яқинида қароқчилар ҳужумига учради. Бу ҳақда пайшанба куни Maritime Bulletin портали хабар берди, деб ёзади Kazinform.

Ҳозирда юк кемаси Гвинея кўрфазида, Порт-Харкорт шаҳридан жануби-ғарбида турибди.

Порталга кўра, денгиз қароқчилари кемани босиб олишига бир баҳя қолган. Экипаж бахтига яқин атрофдаги Нигерия хавфсизлик хизмати кемаси ёрдамга келиб, қутқариб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Африка қирғоқлари яқинида денгиз қароқчилари фаоллиги орта бошлаган. Куни кеча Гвинея кўрфазида олти кунда олтита кемага ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар бергандик.


Сўнгги хабарлар