Валюталар курси:
    usd/kzt 476.01 eur/kzt 490.15

    rub/kzt 7.81 cny/kzt 70.64
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Нидерландияда болакай маймун чечагига чалинди

5 Июль 20:55

NUR-SULTAN. Кazinform – Нидерландия Миллий соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда маймун чечаги касаллигини юқтиришнинг 64 та янги ҳолати аниқланган, улар орасида мактаб ёшидаги болалар ҳам бор, деб хабар беради Kazinform.

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, боланинг маймун чечагига қандай чалингани ҳозирча номаълум, аммо Нидерландия Миллий соғлиқни сақлаш институти бу касал одам билан терига тегиниш (тегиш) орқали содир бўлган деб ҳисоблайди.

Қолган янги ҳолатларнинг аксарияти ноанъанавий йўналишдаги эркаклар билан боғлиқ. Бу ой давомида Амстердам ва Нидерландиянинг бошқа йирик шаҳарларида бўлиб ўтган Прайда тадбирлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Нидерландияда жами 352 та маймун чечаги касаллиги аниқланган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар