Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Нидерландия Шенген ҳудудидан ташқаридан келганлар учун талабларни кучайтирмоқчи

21 Декабрь 11:31

BRUSSELS. Кazinform - Соғлиқни сақлаш вазири Хьюго де Йонге Нидерландия ҳозирда Шенген ҳудудидан ташқаридан келган шахсларга қўйиладиган талабларни кучайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди. Ушбу чора-тадбирлар 10-14 кунгача бўлган мажбурий карантинни ўз ичига олиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олдинроқ 19 декабрдан бошлаб Нидерландияда санитария хавфсизлиги чоралари яна кучайтирилгани хабар қилинганди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, бу чора-тадбирлар «Омикрон» коронавирусининг янги штамми тарқалиши муносабати билан пандемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилмоқда.

Шундай қилиб, Нидерландияда мактаблар, олий ўқув масканлари, барча ноозиқ-овқат дўконлари, шунингдек, маданият муассасалари ёпилади.

Соғлиқни сақлаш вазири Хьюго де Йонгенинг сўзларига кўра, локдаундан мақсад вақтни тежаш: имкон қадар кўпроқ одамларга қайта инъекция қилиш учун вақт бериш. Маҳаллий шифохоналар мос равишда тайёргарлик кўришлари учун янги вариантнинг таъсири қанчалик жиддий бўлиши мумкинлигини билиб олиш керак.

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте келгуси ҳафталарда мамлакатда кучайган инфекциялар тўлқинини ҳисобга олиб, янги изоляция муқаррар эканлигини айтди.

«Энди биз эҳтиёт чораларини кўришимиз керак. Бизга яқинлашаётган тўлқиндан олдинга ўтиш керак. Янги қоидалар нидерландияликлар Рождество ва Янги йилнинг уч кунини ҳисобга олмаганда, кунига 13 ёшдан ошган икки нафардан кўп бўлмаган меҳмонларни қабул қилишлари ҳақида кучли тавсияни ўз ичига олади. Мактаблар, коллежлар ва университетлар, шунингдек, мактабдан ташқари тўгараклар зудлик билан ёпилади ва расмий таътил тугаганидан кейин биринчи ҳафтада масофавий таълимга тайёрланиши керак. Барча ёпиқ спорт турлари ҳам бекор қилинади. Очиқ ҳавода спорт турлари кечки соат 17:00 гача давом этиши мумкин, профессионал спорт мусобақалари эса томошабинларсиз ўтказилади, деди М.Рютте.

Ҳукуматнинг пандемия назорати гуруҳи раиси Яап ван Дисснинг фикрича, «омикрон» штамми ташқи муҳит ва инсон организмида барқарорроқ. Умид қиламанки, ҳамма учинчи вакцинадан фойдаланади, - дея таъкидлади Ж. Дисс.

«Мамлакат сифатида, иложи борича кўпроқ одамлар қўшимча эмлаш олса, биз энг яхши ҳимояланган бўламиз», - деди мутахассис.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар