Неймар онлайн казинода 1 миллион евро ютқазди

None
ASTANА. Кazinform – Машҳур бразилиялик, ПСЖ клуби ҳужумчиси, покерга бўлган муҳаббати билан танилган Неймар 29 март куни онлайн-казинода ўйнаб, 1 миллион евро ютқазди, деб хабар беради Kazinform championat.com ресурсига таяниб.

Жароҳат олиб, мавсум охиригача дам олган 31 ёшли футболчи икки соат давом этган қимор ўйинида 1 миллион евродан кўпроқ пул йўқотди.

Неймар тез-тез покер турнирларида қатнашади ва бу карта ўйинидаги кўплаб тадбирларнинг қиёфаси сифатида ҳам кўрилади.

Ҳозирда бразилиялик футболчи тиззасига қилинган операциядан тузалмоқда. Мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмаслиги ва кейинги мавсум учун машғулотларни бошлаши аниқ.

Жорий мавсумдаги 29 учрашувда Неймар 18 марта гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. Ҳужумчи ва ПСЖ ўртасидаги шартнома 2025 йилда якунига этади.

Фото: championat.com

Сўнгги хабарлар