Нефтнинг жаҳон нархи сезиларли даражада арзонлашди ва 90 доллардан пастга тушди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Лондон ICE биржасида Brent маркали нефтнинг нархи 89 доллардан арзонлашди. Бу жорий йилнинг 3 февралидан бери энг паст кўрсаткичдир, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Лондоннинг ICE биржасида кечқурун, Brent нефти 4,21 фоизга тушиб, бир баррел нархи 88,92 долларни ташкил қилди. Соат 16:50да Brent маркали нефтнинг бир баррел нархи 89,1 долларгача (-4,02%) арзонлашди. WTI нефт фьючерслари эса 4,33 фоизга пасайиб, бир баррел нархи 83,12 долларни ташкил қилди.

Фото: tass.ru


Сўнгги хабарлар