Нефтнинг бир баррели нархи 110 доллардан ошди

None
None
BAKU. Кazinform - Жума куни нефть нархлари барқарор ўсишни бошлади, бозор ҳафтани ижобий ҳудудда якунлади, бироқ ой охирига келиб пасайиш кутилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Тuran агентлигига таяниб.

Котировкаларга босим глобал иқтисодиётдаги таназзулдан қўрқиш ва шунга мос равишда энергия ресурсларига талабнинг пасайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, мутахассислар бозорда нефть етказиб бериш етарли бўлмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Shell Plc раҳбари Бен ван Берден пайшанба куни Bloomberg агентлигига берган интервьюсида нефть нархи тушишдан кўра кўтарилиши эҳтимоли юқори эканлигини айтди, чунки таклиф танқислиги талабнинг заифлашиши хавфини қоплайди.

«Талаб ҳали тўлиқ тиклангани йўқ, лекин таклиф етарли эмас», - деди мутахассис.

Лондоннинг ICЕ Futures биржасида Brent маркали нефтнинг сентябр фьючерслари 29 июл куни бир баррели нархи 110,42 долларгача кўтарилди, бу аввалги савдолар ёпилишидаги нархдан 3,28 долларга (3,06 фоиз) юқори.

Нью-Йорк товар биржасидаги (NYMEX) савдолар чоғида сентябр ойидаги WТI фьючерслари 5,12 долларга (5,31 фоиз) ошиб, бир баррели 101,54 долларни ташкил қилди.

Emirates NDB Bank таҳлилчиси Эдвард Беллнинг сўзларига кўра, нефть бозори учун асосий омиллар ҳали ҳам кучли.

«Жиддий таъминот хавфи сақланиб қолмоқда: Россияга қарши санкциялар жорий йилнинг охирида янада аниқроқ бўлади ва ОПЕК+ ишлаб чиқаришни кўпайтириш чегарасига етди», - деди у.

ОПЕК+ вакилларининг навбатдаги йиғилиши 3 август куни бўлиб ўтади ва экспертлар одатда унинг аъзолари аввалроқ келишиб олган ишлаб чиқаришни ўсиш суръати сақланиб қолишини кутмоқда, дея қайд этади Мarket Wаtch.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Сўнгги хабарлар