Нефть нархининг ошиши боис Қозоғистонда доллар курси 21,27 тангага пасайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон бозорида нефть нархининг ошиши танганинг 21,27 пункт мустаҳкамланишига олиб келди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Қозоғистон Миллий банкининг раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Валюта бозорида вазият фундаментал ташқи омиллар таъсири остида ривожланмоқда. ОПЕК+ битимининг муваффақиятсизлиги, Россия рублининг заифлашиши ва коронавируснинг тез тарқалиши сабабли, жорий йилнинг март ойида 1 баррель нефть нархининг 22,7 долларгача, йил бошидан бери эса 2,9 марта пасайиши, ички валюта бозорига босим ўтказди. Шу билан бирга, жорий йилнинг март ойида, танганинг айрбошлаш курси бир АҚШ доллари учун 447,7 тангагача пасайди. Молиявий барқарорликни таъминлаш ва спекулятив операцияларни чеклаш учун Миллий банк жорий йилнинг 10 мартидан интервенция олиб бора бошлади», - деди у.

Шу билан бирга, у Франкфурт ким ошди савдоси усули валюта савдосида биринчи марта валюта таклифининг пасайиши ва танга курсига кескин босим шароитида жорий этилганлигини таъкидлади. Ушбу чора валюта курсига спекулятив босимни пасайтиришга қаратилган.

«Валюта бозорида талаб ва таклиф мувозанатини ошириш мақсадида Ҳукумат билан биргаликда валюта таклифини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилди. Бунга квазидавлат сектори субъектлари томонидан экспорт қилинадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш ва Қозоғистоннинг иккинчи даражали банкларидаги ҳисобварақларга чет эл валютасидаги омонатларни ўтказиш, юридик шахсларга чет эл валютасини сотиб олиш/сотиш бўйича талабларни кучайтириш киради», - деди у.

Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра, жаҳон бозорида нефт нархининг кўтарилиши ва кўрилган чоралар натижасида 1 АҚШ долларининг тангага нисбатан курси жорий йилнинг 13 апрелида 427,25 тангага ёки 19 мартдаги 448,5 курсидан 21,27 тангага пасайиши кузатилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар