Нефт нархи 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа биржалари қайта очилганидан сўнг Франкфурт DAX индекси савдоларнинг дастлабки дақиқаларида 3,9 фоизга, Париж CАC 40 биржасида 3 фоизга ва Миланда биржада 6 фоизга пасайди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Украинадаги вазият, миграция инқирози ва Россияга қарши санкцияларнинг салбий таъсири Осиё бозорларида ҳам сезилди. Nikkei Токио фонд биржасидаги савдолар натижаларига кўра, асосий индекс 3 фоизга пасайган.

Умумий фонда эса, Россия нефти ва газига бўлган эмбаргони муҳокама қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганидан кейин нефт нархи 2008 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди.

Дунёдаги беқарорлик никел, алюминий, рух ва мис каби барча хом ашёларнинг нархини ҳам оширди. Душанба куни эрталаб никел яна 10 фоизга қимматлашди ва бир тонна алюминий нархи биринчи марта 4000 долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда нефт нархи 3 фоизга ошган.

https://oz.inform.kz/news/akshda-neft-narhi-3-foizga-oshdi_a3929976

Сўнгги хабарлар