Нефт қимматлашиши ҳисобига Қозоғистон Миллий жамғармаси даромадлари 5 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Миллий банк раиси нефт нархининг ошиши ҳисобига Миллий жамғарма даромадлари 5 баровар ошганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

«Жами халқаро захиралар апрел ойи охирида 85,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Йил бошидан буён Миллий банкнинг олтин-валюта активлари валюта интервенсиялари, иккинчи даражали банк ҳисобварақлари қолдиғи ва ташқи қарз тўловлари ҳисобига 851 миллион долларга қисқариб, 33,5 миллиард долларни ташкил этди. Миллий жамғарма маблағлари 52,4 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилнинг тўрт ойида 2,3 миллиард долларлик хорижий валюта активлари сотилиб, республика бюджетига 1,5 триллион тенге маблағ йўналтирилди. Нефт нархи ошиши шароитида Миллий жамғарма даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 баравардан кўпроқ ўсди ва йил бошидан буён 2,1 триллион тенгени ташкил қилди», — деди Ғалимжон Пирматов.

Шунингдек, у 30 апрел ҳолатига Миллий жамғарманинг даромадлилиги 3,22 фоизга етганини таъкидлади. Бу Миллий жамғарма тарихида мисли кўрилмаган ўсишдир.

«Охирги 5 ва 10 йил давомида йиллик рентабеллик мос равишда 2,38 ва 1,62 фоизни ташкил этди», — деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар