Нефт-кимё: Бу йил Қозоғистонда 10 млрд доллар инвестиция олиб келувчи лойиҳалар амалша оширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов нефт-кимё соҳасида импорт ўрнини босувчи лойиҳалар ҳолати ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда йилига 500 минг тонна қувватга эга полипропилен заводини ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, қуввати йилига қарийб 1 миллион тонна бўлган терефтал кислотаси ва полиэтилентерефталат, қуввати йилига 1,25 миллион тонна полиэтилен заводи ва 189 минг тонна бутадиен ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган», - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Қозоғистон иқтисодиётига қарийб 10 миллиард доллар сармоя жалб этиш имконини беради.

«Жорий йилда «Тенгизшевройл», «Қарашиғанақ Петролиум Оперейтинг» ва «Норт Каспиан Оперейтинг Компани» консорциумлари томонидан нефт-газ машинасозлигини ривожлантириш халқаро маркази ташкил этилди. Мазкур 3 та корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига мавжуд маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш режалаштирилган. Бу корхоналарнинг йиллик харид ҳажми қарийб 5 триллион тенгени ташкил этади», - деди Болат Ақшолақов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар