Назарбоев Университети битирувчилари сони 3,5 минг нафарга етди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Бугун Назарбоев Университетида V Битирувчилар маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тантанали тадбирда ҚР Биринчи Президенти - Елбасы, «Назарбоев Университети», «Назарбоев Фонди», «Назарбоев интеллектуал мактаблари» Олий Васийлик кенгашининг раиси Нурсултон Назарбоев иштирок этди.

«Университетимиз битирувчислари сони 3,5 минг нафарга етди. Уларнинг барчаси юртимиз ривожига ҳисса қўшаётганидан хурсандман», - деди НУ президенти Шигео Катсу.

Бу йил олийгоҳни 963 нафар талаба битириб чиқди. Уларнинг 565 нафари бакалавриат, 378 нафари эса магистратура босқичини, яна 14 нафари тиббиёт доктори ва 6 нафари докторантура дастурини тамомламоқда.

Таъкидлаш жоизки, Назарбоев Университетининг мактабларида ўқув жараёни АҚШ, Буюк Британия, Сингапур каби мамлакатларнинг жаҳондаги етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликда тузилган бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида олиб борилади. Академик муҳитни самарали ташкил этиш ва инсон капиталини ривожлантириш мақсадида университетга 53 дан зиёд мамлакатлардан илғор миллий ва халқаро кадрлар жалб қилинган.

Ҳозирда Назарбоев Университетида 4663 талаба таҳсил олмоқда. Шундан 2927 нафари бакалавриат, 994 нафари магистратура дастури бўйича таълим олмоқда. Яна 742 нафар талаба тайёргарлик босқичида.

Сўнгги хабарлар