Наврўз байрами: Туркистон вилояти турғуни 55 килограммлик қўчқорни 303 марта кўтарди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда Наврўз байрами кенг нишонланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистонда ўтказилган Наврўз байрамида Арис шаҳрида яшовчи Азамат Мақулбеков 55 килограммли қўчқорни 303 марта кўтариб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Биринчи ўрин соҳибига ўзи кўтарган қўчқор топширилди.

«Мен аввал қўчқорни 1111 марта кўтариб рекорд ўрнатган эдим. Авал кураш билан шуғулланганман», - дейди у.

photo

photo

«Карвон сарой» мажмуасида ўтказилган байрам тадбирида кураш, армрестлинг, тўққиз қумалақ каби спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ёшлар ошиқ ўйнаб, арқон тортдилар. Эстрада юлдузлари гўзал қўшиқлар куйлаб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди маҳаллий аҳолини Наврўз байрами билан табриклади.

photo

Байрамга йиғилган кўпчилик уйларда махсус тайёрланган дастурхондан таом едилар.

Этноовулда бўлиб, ҳунармандлар ва рассомлар кўргазмасини томоша қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркистонда март байрами кечки пайт эстрада юлдузларининг концерти билан давом этади. Эртага вилоятнинг туман ва шаҳарларида Наврўз байрами нишонланади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев
Сўнгги хабарлар