Наврўз байрами муносабати билан Мексика метросида Димаш Қудайберген қўшиғи намойиш этила бошлади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайбергеннинг Мексикадаги мухлислари Мексика метросининг 576 та медиафасадида санъаткорнинг «Kieli meken» қўшиғи билан чиқишини намойиш этишни бошлади. Акция мухлислар томонидан Наврўз байрами шарафига ўтказилмоқда, деб хабар беради Кazinform Dimashnews.com сайтига таяниб.

Видеоролик 27 февралдан 5 мартгача ҳар соатда эфирга узатилади. Димашнинг Мексикадаги фан-клуби Мехико шаҳридаги медиафасадларда унинг чиқишлари намойишини иккинчи марта ташкил қилмоқда.

Метро шаҳардаги асосий транспорт воситаларидан бири бўлгани учун видеони 3 миллионга яқин одам кўради.

photo

Эслатиб ўтамиз, 6 май куни Димаш Қудайберген Туркияда яккахон концерт дастурини ўтказади.

Фото: dimashnews.com


Сўнгги хабарлар