НАТО тезкор ҳаракат кучлари сонини 300 минг аскарга етказади

None
None
МАDRID. Кazinform - НАТО тез ҳаракат қилиш кучларини кенг миқёсда модернизация қилишни ва тезкор ҳаракат кучлари сонини сезиларли даражада ошириб, 300 минг аскарга етказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

Блокнинг тезкор ҳаракат қилиш кучлари ҳозирда 40 000 аскарга эга, уларнинг аксарияти альянснинг шарқий қанотига асосланган.

Бош котиб Йенс Столтенбергнинг айтишича, аскар сонини ошириш Европа хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид ортидан содир бўлган.

Ҳарбий-сиёсий блок раҳбари НАТОнинг Шарқий Европадаги бир неча жанговар гуруҳлари «бригада даражасига» – бир неча минг аскардан иборат тактик бўлинмаларга кучайтирилишини айтди.

Ҳарбий альянснинг тезкор ҳаракат қилиш кучлари ҳужум содир бўлган тақдирда тезда жойлаштириладиган қуруқлик, денгиз ва ҳаво кучларининг бирикмасидир. 2014 йилдан буён унинг сони 13 мингдан 40 мингга етиб борди.

Кўп миллатли жанговар гуруҳлар ҳозирда қатор мамлакатларда, жумладан, Латвия, Эстония, Литва ва Польшада фаол. Болгария, Венгрия, Руминия ва Словакияда қўшимча жанговар гуруҳларни жойлаштириш режалаштирилган.

28 июн куни Мадридда бошланган НАТОнинг уч кунлик саммитида Й. Столтенберг эълон қилган қадамлар маъқулланиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар