NASA Ойга космик кема учиришни номаълум муддатга қолдирди

25 Сентябрь, 12:35
NASA Ойга космик кема учиришни номаълум муддатга қолдирди

NEW YOR. TASS - Kazinform – 27 сентябрга белгиланган Orion космик кемасини космосга олиб чиқувчи Space Launch System (SLS) ўта оғир ракетасини Ойга учириш бўйича навбатдаги уриниш об-ҳаво шароити туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси (NASA)нинг шанба куни эълон қилинган хабарида айтилади, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Довулларни кузатиш миллий марказидаги ҳамкорларимиз ва АҚШ космик кучларининг прогнозларига асосланиб, биз 27 сентябрга белгиланган стартни кўчиришга қарор қилдик», — дейилади хабарда.

Қарор Флорида штатига Иэн тропик бўрони яқинлашаётгани сабабли қабул қилинган.

NASA 29 август ва 3 сентябр кунлари Orionни учиришга уринган. Ҳар икки сафар ҳам ракетага ёнилғи қуйиш пайтида водород сизиб чиқиши аниқланганидан кейин парвоз бекор қилинган. NASA экспертларининг фикрича, сизиб чиқишлар ракетанинг ўзи эмас, балки ёқилғи қуйиш ускунаси билан боғлиқ муаммолар туфайли бўлган, шунинг учун парвозга ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

2019 йилнинг баҳорида NASA уч босқичдан иборат бўлган Artemis дастури лойиҳасини эълон қилди. Улардан биринчиси (Artemis 1) Orionнинг Ой атрофида учувчисиз парвозини ва унинг Ерга қайтишини назарда тутади. Иккинчи босқич (Artemis 2) - бортида экипаж билан Ернинг табиий йўлдоши атрофида парвозни назарда тутади. Миссиянинг учинчи босқичида (Artemis 3) NASA астронавтларни 2024 йилда Ойга қўндириб, сўнгра уларни тахминан 2030 йилларнинг ўрталарида Марсга жўнатишини режалаштирмоқда.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

https://www.inform.kz/oz/nasa-oyga-kosmik-kema-uchirishni-noma-lum-muddatga-koldirdi_a3982986
https://www.inform.kz/oz/nasa-oyga-kosmik-kema-uchirishni-noma-lum-muddatga-koldirdi_a3982986