+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

NASA Қозоғистонни одамзотнинг коинотга илк парвозининг 60 йиллиги билан табриклади

12 Апрель 18:10
Баҳам кўринг:
NASA Қозоғистонни одамзотнинг коинотга илк парвозининг 60 йиллиги билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – NASAнинг 13-маъмури Джим Брайденстайн қозоғистонликларни одамзотнинг коинотга илк парвозининг 60 йиллиги билан табриклади, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ Telegram каналига ҳавола билан.

«Қозоғистон халқини шундай муҳим тарихий кун билан табриклайман! Мен NASA маъмури Джим Брайденстайнман. Шундан 60 йил муқаддам бутун дунё Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан инсониятнинг коинотга илк парвозига гувоҳ бўлди. Сўнгги 60 йил ичида кўп нарса ўзгарди. Бугун Халқаро космик станцияда (ХКС) биз дунёнинг барча мамлакатлари билан бирга ишлаймиз. Халқаро космик станцияда ҳамма Бойқўнғирнинг одамларни космосга жўнатишдаги роли ҳақида билади. Шунинг учун биз Қозоғистон халқига бундай муҳим миссиянинг муҳим қисми бўлганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларни ушбу тарихий кун билан табриклаймиз«, - дейилади видеотабрикда.






Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив