NASA астероиднинг орбитасини ўзгартириш учун космик аппаратни тўқнаштирди

None
None
ASTANA. Kazinform - Американинг NASA космик агентлиги DART зондини Диморф астероиди билан тўқнаштирди. Бу инсониятнинг самовий жисмнинг траекториясини ўзгартиришга ва сайёраларни ҳимоя қилиш механизмини ишлаб чиқишга қаратилган биринчи уринишидир, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Тўқнашув душанба куни Гринвич вақти билан 23:14да (Астана вақти билан 5:14) содир бўлган. Зонднинг парвози жонли эфирда намойиш этилди.



NASA илмий эксперимент доирасида самовий жисмнинг траекториясини космик зонд билан уриб ўзгартириш мумкинми ёки йўқлигини аниқлади.

«DART - бу астероид билан тўқнашган космик кеманинг космосдаги ўрнини бироз ўзгартиришга қаратилган биринчи сайёравий мудофаа синови. Яъни, бирнеча йил олдиндан режалаштириб, Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган астероидни космик аппарат билан уриб, унинг космосдаги ўрнини ўзгартириш мумкин бўлади»

, - дейди NASA миссиясини бошқарган Джон Хопкинс университети амалий физика лабораторияси доктори Нэнси Шабот.

Бунинг учун диаметри тахминан 780 метр бўлган Ерга яқин астероид Дидим ва унинг табиий йўлдоши 163 метрли Диморф танланган. Бу астероидларнинг ҳеч бири Ер сайёрасига таҳдид солмасди.

«Астероид йўналишини ўзгартириш икки босқичли тести» (Double Asteroid Redirection Test, DART) миссияси доирасида 570 килограммлик космик аппарат диаметри тахминан 160 метр бўлган Диморф томон 20 000 км/соатдан юқори тезликда йўналтирилди.

Зонднинг Диморф билан тўқнашуви унинг ўзидан каттароқ Дидим астероиди атрофида айланиб юрадиган орбитасини ўзгартириши керак.

Диморфнинг орбитаси тахминан бир фоизга ўзгариши керак. Келгуси ҳафталар ва ойларда олимлар миссия муваффақиятли бўлганлигини аниқлашлари керак.

Ҳозирда Диморф Дидим атрофида тахминан 11 соат 55 дақиқа вақтда айланиб чиқади. Тўқнашув орбитал даврини тахминан 11 соату 45 дақиқагача қисқартириши кутилмоқда. Телескоп ўлчовлари буни келгуси ҳафталар ва ойларда тасдиқлайди.

«Биз инсониятнинг янги даврига, ўзимизни потенциал хавфли астероид билан тўқнашувдан ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлган даврга кирмоқдамиз. Бу ҳайратланарли. Илгари бизда бундай имконият бўлмаган»

, - дея миссиянинг биринчи босқичини хулоса қилди NASA Сайёрашунослик бошқармаси директори Лори Глейз.

Сўнгги хабарлар